Энг сўнгги янгиликлар


Тошкентда “Маърифат карвони” тадбири бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остида "Маърифат карвони" тадбири ташкил этилди....
ҲАЗРАТИ ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “АЛ-ИЛАЛ АЛ-КАБИР” АСАРИ ҲАҚИДА
“Илал” деганда ҳадислар ривоятидаги яширин қусур, нуқсон ва иллатлар тушунилади.  Ҳадис илмида илал масаласи муҳим аҳамиятга ага бўлиб, бу соҳа ҳадислар ривоятида ҳар хил сабабларга кўра ровийлар томонидан содир этилган заифлик, ноаниқлик, ғалат, хато, саҳву янглишларни тадқиқ қилишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифа билан шуғулланади....
Нукусдан Мўйноққача: "Маърифат карвони"нинг сафари давом этади
“Тамаддун. Маданият. Маърифат” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб илмий-маърифий тарғибот карвони йўлга чиқди. “Карвон” сўзининг танланиши ҳам жуда яхши топилма бўлибди. Чунки карвонлар элларга ҳар доим орзиқиб кутган янгиликлар, бойлик, ашё, неъматлар билан кириб келган....
“Маърифат карвони” Тошкент вилоятига ҳам етиб борди
Бугун Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” навбатдаги тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида маърузачилар бу каби ташаббуслар халқимизнинг маънавий юксалишига қўшаётган улкан ҳиссасини таъкидлади. ...
“Маърифат карвони” тарғибот тадбирлари давом этмоқда
4 декабрь куни Бухоро давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган “Маърифат карвони” доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди. ...
Сирдарёда "Маърифат карвони" тадбирлари ўтказилди
Сирдарё вилоятида 5 декабрь куни “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони" илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирлар доирасида вилоятда учта асосий йўналиш бўйича учрашувлар ташкил этилди....