Энг сўнгги янгиликлар


Куннинг хабари:
Бугун Ўзбекистоннинг Куала Лумпурдаги элчихонаси иштирокида Малайзия Исломни англаш институти профессор тадқиқотчилари ва Ислом цивилизацияси маркази олимлари ўртасида видео мулоқот ташкил қилинди. Томонлар жорий йилнинг май ойида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ижросини таъминлаш механизмлари ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилдилар....
Куннинг мурожаати:
 Дарднинг давоси қаерда?        Халқаро экспертлар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, турли агентликлар COVID-19 қачонгача давом этиши ҳали аниқ эмаслиги масаласида якдиллар ва у билан боғлиқ шароит жаҳон мамлакатлари иқтисодига келтираётган зарарига таъриф беришда якдиллик кўрсатмоқдалар. Деярли барча мамлакатларда короновирус сабабли шаклланган муҳит биринчи навбатда тирикчилигини кунбай ўтказиб келган меҳнат аҳлига қаттиқ зарба бергани ҳам алоҳида қайд этилмоқда....
ВАБО-инсонлар учун бир синов.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Мовароуннаҳр" нашриёти шу сарлавҳа билан китоб нашр қилди. Китоб бутун инсониятга ва юртимизга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия - пандемия шароитида ўзни қандай тутиш тўғрисида, ҳар қандай шароитда меҳнат қилиб, Аллоҳ берган насибани ҳалол йўл билан топиш, шохдор вирус шароитида республикамизни иложи борича камроқ талофот билан олиб чиқиш йўлида Давлат Раҳбари ва ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муфтий ҳазратлари У.Алимов ва бошқа таниқли уламоларимизнинг мақолалари чоп этилган....
Яна бир халқаро меморандум онлайн тарзида имзоланди
Ўзбекистоннинг Куала Лумпурдаги Элчихонаси ташаббуси билан бугун Малайзиянинг Исломнин англаш институти ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар онлайн тарзида имзоланди. Ҳамкорлик тўғрисида Ислом цивилизацияси маркази ўзга мамлакатлар билан имзолаган Меморандумлар сони 13 тага етди....
Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти
  2020 йилнинг 28 май кун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ICESCO ва IRCICA ташкилотлари ҳамкорлигида “Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн видеоконференция ташкил этилди. Видео конференция Қуръони Карим тиловати билан бошланди....