Энг сўнгги янгиликлар
Ислом цивилизацияси маркази музейининг экспозиция концепциясини шакллантириш ишлари жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Музей таркибий тузилмасини бойитиш ва мазмунан юқори савияда ташкил этиш мақсадида Франциянинг Avesta Group ташкилоти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Компания вакиллари Аннабель Дио Верн, Юлия Оськина, Екатерина Березникова бир ҳафтага яқин вақт давомида Марказда бўлиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан танишди....
Бугун Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Sila Sveta асосчиларидан бири Александр Ус билан учрашди. Учрашувда шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Sila Sveta вакиллари Артем Рыбалко, Томас Мюллер иштирок этди....
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Эрон Миллий кутубхонаси ва архиви директори Ғуломризо Амирхоний билан онлайн мулоқот ўтказди. ...
Бугун Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихимизни чуқур ва холисона тадқиқ этиш, буюк аждодларимиз шахсига муносиб баҳо бериш, уларнинг бой маънавий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда....
Буюк Британиянинг тарихий кутубхона ва музейлари инсоният цивилизациясининг минглаб нодир дурдоналарини сақлаб келмоқда. Улар орасида ўзбек маданий меросига дахлдор осори-атиқалар алоҳида ўрин тутади. Оксфорд университетига қарашли Бодлеан кутубхонасида ҳам Шарқ қўлёзмалари бўлимида Ўзбекистон тарихига оид юзга яқин қўлёзмалар мавжуд.
...
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайди!...