Шонли тарихимиз - Ватан ҳимоячилари тимсолида


14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини нишонлар эканмиз, шонли тарихимизга бир назар солишни лозим топдик. Буюк саркарда ва қаҳрамонларимиз Ватан озодлиги ва халқ фаровонлиги йўлида жасоратнинг энг юксак намунасини кўрсатишган.

Широқ – тарихдаги илк ватанпарвар қаҳрамонлардан бири. Унинг ўзига хос қурбонлиги – юрт ҳимояси йўлидаги олийжаноб жасорат намунасидир. Ақл-заковати, мардлиги билан юртини ҳимоя қилган ушбу қаҳрамон ҳалигача халқимиз хотирасидан ўчмаган.

Жалолиддин Мангуберди – жасорат ва мардлик тимсоли. У душманларга қаршилик кўрсатиб, ватан тинчлиги учун қурбон бўлган.

Амир Темур – адолатли давлат арбоби ва буюк саркарда. Унинг “Куч – адолатдадир” шиори ҳалигача ўз изини йўқотмаган. У фаолияти давомида буюк салтанат қуриб, илм-фан, маданият ва ҳарбий санъатнинг ривожига бебаҳо ҳисса қўшган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шоир, саркарда ва давлат арбоби сифатида нафақат ватанини, балки турли халқларни бирлаштирган буюк йўлбошчи. Унинг “Бобурнома” асари фақат тарих эмас, балки ватанпарварликнинг теран ифодасидир.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати