Ислом цивилизацияси марказида француз ҳамкорлар билан музей лойиҳалари муҳокама қилинди
Ислом цивилизацияси марказида марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Франциянинг Wilmotte&Аssocies компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда компаниянинг музей архитектураси ва интерьер йўналиши директори Эммануэл Брелот ва марказ ходимлари ҳам иштирок этди.
Wilmotte&Associes томонидан тайёрланаётган музей экспозициялари бўйича охирги ярим йил ичида амалга оширилган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Учрашувда бўлажак мажмуанинг шакли, интерьери ва мазмуни ҳақидаги таклифлар кўриб чиқилиб, экспозицияга янги сегментларни қўшиш ишлари давом этаётгани таъкидланди.
Фирдавс Абдухолиқов музейни замонавий технологиялар билан бойитиш, ташриф буюрувчилар учун қулай шароит яратиш ҳамда экспозицияларни янада интерактив ва қизиқарли қилиш юзасидан қатор таклифларни илгари сурди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорлик Ислом цивилизацияси маркази музейини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш ва уни тарихий-маърифий масканга айлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати