Энг сўнгги янгиликлар


ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА ТАШРИФ
Жорий йилнинг 22 август куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бош имомлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрдилар. Республикамиз имомларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, унинг бебаҳо меросни ўрганиш ва келажак авлодга етказиш, соф ислом таълимотини тарғиб қилиш каби мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди....
Халқаро Вестминстер университетида "Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди
2019 йил  20 сентябрь куни Тошкент Халқаро Вестминстер университети лицейи профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабаларига “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдим қилинди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ташкил этилди....
ЗАМОНЛАР ОША ЦИВИЛИЗАЦИЯ
20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша цивилизация - Ўзбекистон” мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди....
Сайёр йиғилиш
Ислом цивилизацияси маркази илмий-тарихий концепциясини яратиш ва уни амалга ошириш бўйича етакчи тарихчи, шарқшунос, исломшунос ва муҳандис олимлар, меъморлар, ҳунарманд-усталардан иборат ижодий гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши 18 сентябрь куни бевосита қурилиш майдонида ўтказилди....
Мюнстер университети ҳайъатининг Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташрифи
Юртимизда Ўзбекистон ТИВ ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорликда ташкил этган дастур доирасида Германиянинг Мюнстер университети ҳайъати меҳмон бўлди. 10 сентябр куни меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари И.Иномов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Ф.Ҳалимовлар томонидан қабул қилиндилар....
Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
Бугун, 12 сентябрь куни шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. ...