Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили


 “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” илмий концепциясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларимизга етказиш, ҳаттотлик, муқовасозлик, наққошлик, миниатюра санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, аждодлардан қолган бой илмий меросни авлодларга етказиб беришда устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида 2021 йил 18 октябрь Бухорода “Ислом каллиграфияси ва наққошлик” танлови ва унинг якуни бўйича галарея ўтказилди.

Ҳар бир йўналиш бўйича уч нафардан ғолиблар номи эълон қилинди. Унга кўра, миниатюра йўналишида Хондамир Бўронов - биринчи, Мирҳамид Мирсагатов - иккинчи ва Маржона Сафарова - учинчи ўринни қўлга киритдилар. Наққошлик йўналишида Жаҳонгир Абулов - биринчи, Олимжон Омонов - иккинчи ва Абдулла Давлонов - учинчи ўрин соҳибига айландилар. Хаттотликда эса Умиджон Муқимов фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Фазлиддин Пўлатов ва Давлат Сафаровлар мос равишда шоҳсупанинг қуйи поғоналарини банд қилдилар.

Ҳар бир йўналиш бўйича юқори эътирофга сазовор бўлганлар ташкилотчилар томонидан сертификат, пул мукофоти ва эсдалик совғаларига сазовор бўлдилар.

Биринчи ўрин соҳиблари 3 миллион, иккинчи ўрин эгалари 2 миллион ва қуйи ўрин соҳиблари 1 миллион сўм рағбатлантирувчи маблағ билан рағбатлантирилди.

Танловда иштирок этган ёш истеъдод соҳиблари билан бирга маҳорат синовида ўз билим ва истъедодини намойиш қилган Туркия, Доғистон ва бошқа давлатлар сайёҳларига эсдалик совғалари топширилди.      

Маърифий тадбир доирасида муқовасозлик бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинди. Моҳир муқовасозлар Шуҳрат Пўлатов, Ғуломжон Холбоевлар томонидан ўтказилган маҳорат дарслари қатнашчиларда ката қизиқиш уйғотди.