Энг сўнгги янгиликлар


"Халқаро ҳамкорликнинг янги қадами"
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган дастур доирасида жорий йилнинг 14 октябрь куни Германиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институтининг доктор Жўшкун Саглам бошчилигидаги ўқитувчи ва талабаридан иборат делегацияси (жами 32 нафар) Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди. Делегация  Марказ директори ўринбосари Ф.Ҳалимов ва бўлим бошлиғи А. Тураходжаев томонидан қабул қилиндилар. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзининг халқаро алоқалари кўламини ошира бораётгани аҳамиятлидир. Бу ўринда Германиянинг турли илмий ташкилотлари билан ўрнатилаётган ҳамкорлик алоқаларини алоҳида қайд этиш лозим. Ўтган ойда Германиянинг Мюнстер университети илмий маркази билан алоқа ўрнатилган эди....
Ҳадис илми мактабида тақдимот ва маърифат дарси
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти Пойариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва қарори билан ташкил этилган Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг “Тафсири Ирфон” асари тақдимоти ўтказилди....
Ислом цивилизацияси маркази илмий концепциясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш гуруҳи мажлиси
Пойтахт Тошкентимизда Ўзбекистон Раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносининг қурилиши янги тарихий босқичга қадам қўйди. Қурувчилар ўз ишларини давом эттирган ҳолда навбат ички ва ташқи безаклаш мутахассислари – наққошлар, ёғоч усталари, сангтарошлар, рассомлар, кошинчилар ва хаттотларга берилди....
Хорижлик ҳамкор ташрифи
Жорий йилнинг 9 - 10 октябрь кунлари Австриянинг “Partner Culture Projects” компаниясининг бошқарувчи директори Хорст Кампманнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи бўлиб ўтди....
Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди
Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди Республикамизда меҳмон бўлиб турган БАА архив ишлари вазирлиги делегацияси Ҳазрати Имом мавзеида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси ва биноси билан танишди....
"Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази" лойиҳаси тақдимоти
2019 йил 24 сентябрь куни И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди....