“Маърифат карвони” тарғибот тадбирлари давом этмоқда
4 декабрь куни Бухоро давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган “Маърифат карвони” доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган профессор Нарзулла Жўраев мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.
"Бизга шундай маънавий мерос берилганки, дунёнинг бирон бир халқида бундай катта ҳажмдаги мерос йўқ. Бизнинг тарихимиз маҳобатли, улуғ. Биз мана шу буюкликни кейинги авлодга етказишимиз ва жамиятни маърифатли қилишимиз керак. Президентимизнинг талаблари ҳам шундаки, ялпи жамиятни зиёли қилмоқчи, маърифатли жамият қурмоқчи”, дейди профессор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати