Конгрессда 60 га яқин шартномалар имзоланади


Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ӯтмоқда. 

Аввал хабар қилганимиздек, 18 октябрь куни Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU)нинг конференц-залида «Шарқ ренессанси феномени: давлатлар, динлар ва цивилизациялар» мавзусидаги Маданий мерос ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ӯтмоқда. 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталигининг қисқача мазмуни, мақсади, амалга ошириладиган ишлар, имзоланиши кутилаётган шартномалар ва тадбир иши ҳақида сӯз юритиб, "Мазкур конгресс шу йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида бӯлиб ӯтган WOSCU VIII Халқаро конгрессининг давоми ҳисобланади. Ӯтган конгрессда биз меморандумлар имзолаган бӯлсак, бу конгрессда 60 га яқин шартномалар имзолаймиз" дея сӯзини давом эттирди. 

Қутлов сўзи учун Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сӯзга чиқди. Иштирокчиларни қутлаб, ҳафталикнинг вазифалари, яқин кунларда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида сӯз юритилди. 

Янги Ўзбекистонда давлат томонидан фан, маданият ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳужжатли фильм барча иштирокчилар эътиборига хавола этилди. Фильмда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни ўрганиш ва сақлаш бўйича кўрсатаётган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, таълим дастурларини жорий этиш ва WOSCU конгрессларини ўтказиш каби ташаббуслари ёритилди.

Тадбир давомида сӯзга чиққан Маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов қутлоқ нутқи давомида " 3-рениссанс эзгу ғоя асисида барча соҳаларда ишлар олиб борилмоқда. Соҳани ривожлантиришда самарали фаолият юритиляпти. 

24 ноябрда янги Ӯзбекистонда маданият ва санъат соҳасига бағишлаб Халқаро форум ташкил этилади ва барчангизни таклиф этиб қоламиз", дея конгресс ишига муваффақиятлар тилади.