АЖДОДЛАР МEРОСИ - ИБРАТ ВА ТАРБИЯ МАНБАИ


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Навоий  вилояти Нурота тумани (5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби), Кармана тумани (Маданият уйи) ва Навоий шаҳри (16-мактаб фаоллар зали)да  2023 йил 8-10 август кунлари «Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Мазкур тадбирда 300га яқин маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, диний соҳа вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходими Яхшибоев Абдурасул  «Биринчи ва иккинчи ренессанс даврида юртимиздан чиққан алломаларнинг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссалари» мавзусида, шунингек Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Зокиров Соҳибхон томонидан Марказ фаолияти,  музей ва кутубхона тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

Давра суҳбатлари кўтаринки руҳда савол — жавоб тарзида бўлиб ўтди.