ТАЪЗИЯ
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси таниқли олим, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ашраф Аҳмедовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ашраф Аҳмедов узоқ йиллик илмий фаолияти, илм-фан равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари, олийжаноб инсоний фазилатлари билан ўчмас из қолдирди. Унинг порлоқ хотираси шогирдлари, яқинлари қалбида мангу яшайди.