Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайди!
Алишер Навоий бутун умрини нафақат ижодга, балки халқ фаровонлиги йўлида бунёдкорлик ҳамда эзгулик ва хайр-саховат ишларига бағишлаган. Бобокалонимиз фақат Ҳиротда эмас, Хуросоннинг барча вилоятларида ҳам кўплаб хайрия уйлари, кўприк ва работлар, ҳовузлар барпо эттиргани тарихдан бизга маълум. Барчамизга яхши аёнки, Навоий ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлган.
Алишер Навоий туркий ва форсий тилларда ғазаллар битган. Унинг назмий асарлари 120 минг байтдан ортиқ. 51230 мисрадан ташкил топган. "Хамса” эса шоирнинг шоҳ асаридир. "Хазойин ул-маоний” ("Маънолар хазинаси") девони қарийиб 45 минг мисрадан иборат.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати