Малайзия Ислом санъати музейи директори Саид Муҳаммад Бухорий Ўзбекистоннинг маданий меросни асраш ва Ислом цивилизациясига қўшаётган ҳиссасини юксак баҳолади:


Малайзия Ислом санъати музейи директори Саид Муҳаммад Бухорий Ўзбекистоннинг маданий меросни асраш ва Ислом цивилизациясига қўшаётган ҳиссасини юксак баҳолади:

“Ўзбекистон ҳақиқий цивилизация марказидир. Сизларда маданиятга оид кўплаб жиҳатлар борки, биз улардан ўрнак олишимиз мумкин. Ўзбекистон Президентининг Малайзияга ташрифи маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Энг асосийси, муҳтарам Президентингиз тарихни чуқур билади ва маданиятни юксак қадрлайди. Ўзбекистонда маданий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар ва тараққиётдан шуни англаш мумкинки, Давлат раҳбари маданий ҳаётнинг ажралмас қисми эканини яхши тушунади. Шу боис у маданиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Мен Ўзбекистон раҳбарининг ташаббус ва фикрларига тўлиқ қўшиламан", дейди у.

Шунингдек, Саид Муҳаммад Бухорий Ўзбекистоннинг билим ва маданиятни бошқа халқлар билан баҳам кўраётганини таъкидлади. Бу жараёнда Ислом цивилизацияси маркази муҳим ўрин тутаётгани ва у келажакда ҳам халқаро ҳамкорлик учун мустаҳкам майдон бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

"Ўзбекистон бошқа мамлакатлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин, чунки сизларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак баҳога лойиқдир. Ўзбекистон билим ва маданиятни атрофдагилар билан баҳам кўрмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази катта роль ўйнамоқда. Биз марказ билан нафақат ҳозир, балки келажакда ҳам дўстона ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ишонаманки, Малайзия Ислом санъати музейи ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланади”, дея фикрини якунлаган Бухорий.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати