Илк марта форс тилида шеър ёзган аёл ким эди?
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Сомонийлар даврида яшаган, форс тилида шеър ёзган илк аёл — Робия Қаздорий ҳақида контент тайёрланмоқда. У Х асрдаги машҳур форс ва араб тилида шеър ёзган адибалардан бири бўлиб, форс тилида шеър ёзган биринчи аёл шоир сифатида танилган. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар асосан адабий манбалар ва тасаввуфий адабиётлар орқали етиб келган.