Акбар Ҳакимов, академик: "Янги йил янада кенг имкониятларга эшик очсин"


— Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ортда қолаётган йилда янада самарали ва барокатли фаолият юритди. Олимларни ўз бағрига тортди, уларнинг барча имкониятларидан унумли фойдаланиб, қўллаб-қувватлади. 
 
2024 йил Ватанимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида белгиланган стратегик ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, кўплаб юксак натижаларга эришилди. Хусусан, юртбошимиз ташаббуслари билан бунёд этилаётган мазкур Марказ фаолиятида ҳам туб бурилишлар йили бўлди. 

Президентимиз томонидан Марказни бунёд этишга мегалойиҳа сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Марказ биноси қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Марказ музейи концепцияси йирик халқаро ва маҳаллий олимларнинг юзлаб таклифлари асосида тубдан қайта ишлаб чиқилди. Бу бўйича бир неча бор маҳаллий, август ойида эса халқаро симпозиум ўтказилди. Ҳозирда 500 дан ортиқ илмий ва ижодий лойиҳалар тайёрланмоқда. Янги йил янада янги имкониятларга эшик очсин! 

Янги йилда ИЦМ қурилиши тугалланиб, Марказ биноси очилиши барчага алоҳида масъулият юклайди. Бу масъулиятли ва шарафли вазифани бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман. Президентимизнинг юксак ишончларини оқлаб, бунданда улуғ мақсадлар йўлида фаолият юритиш насиб қилсин. 

Янги йил барчага муборак бўлсин!