Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тендер эълон қилади.


 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказ ҳузуридаги Ислом цивилизацияси тарихи музейи кўргазма залларига ўрнатилиши режалаштирилган Ўзбекистоннинг машҳур меъморий ансамбллари (Самарқанддаги Регистон, Бухородаги Пойи Калон, Хивадаги Ичон қалъа, Термиздаги Ҳаким ат-Термизий, Тошкентдаги Ҳазрати Имом, Қўқондаги Хон ўрдаси) макетларини тайёрлашда иштирок этиш учун тендер эълон қилади.

Тендер танловда миллий  ва хориижий  ҳайкалтарошлар, меъморлар, ҳунармандлар, заргарлар ва бшқ. иборат ижодий гуруҳлар ёки алоҳида шахслар, жумладан ёш ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Тендер – танлов жюрисига юқорида номи санаб ўтилган тарихий-меъморий ёдгорликлардан бирининг кичрайтирилган шакли (120 см х 80 см) ва чизмалари, смета харажатлари ҳисоб-китоблари билан  тақдим қилиниши керак.

Танлов натижаларига кўра ғолиб топилганлар Ислом цивилизацияси маркази музейида ўрнатилиши режалаштирилаётган 360 см х 180 см ўлчамлардаги макетларни ясашга шартнома асосида буюртма оладилар.

Таклифлар 2020 йилнинг 31 мартига қадар Ислом цивилизацияси марказида (Ўзбекистон Миллий университети, Асосий ўқув биноси, ўнг қанот, 3-қават, йўлакнинг охири, 308-312 хоналар. Телефон:71 227 15 48  

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказ ҳузуридаги Ислом цивилизацияси тарихи музейи кўргазма залларида намойиш қилиниши  режалаштирилган Ўзбекистоннинг машҳур алломалари Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек бюстлари ва портретларини яратишда иштирок этиш учун тендер эълон қилади.

Тендер танловда миллий  ва хориижий  ҳайкалтарошлар ва рассомлар,  жумладан ёш ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов жюрисига юқорида номи санаб ўтилган тарихий шахслар бюсти ва портретларини чизмалари, смета харажатлари ҳисоб-китоблари билан  тақдим қилиниши керак.

Танлов натижаларига кўра ғолиб топилганлар Ислом цивилизацияси маркази музейида ўрнатилиши режалаштирилаётган портретлар ва бюстларни тайёрлашга шартнома асосида буюртма оладилар.

Таклифлар 2020 йилнинг 31 мартига қадар Ислом цивилизацияси марказида (Ўзбекистон Миллий университети, Асосий ўқув биноси, ўнг қанот, 3-қават, йўлакнинг охири, 308-312 хоналар. Телефон:71 227 15 48 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказ ҳузуридаги Ислом цивилизацияси тарихи музейи кўргазма залларида намойиш қилиниши  режалаштирилган Хива, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Фарғона водийси, Тошкент вилоятида тарихан қўлланилиб келинган нақшлар ва гуллар (тарихий мотивлар тақдим қилинади) акс этган қўлда тўқилган ипак (ярим ипак) гиламлар, гилам-паласлар, гулли кигизлар харид қилиш учун тендер эълон қилади.

Тендер танловда миллий  ва хориижий  ҳунармандлар,  жумладан ёш ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов жюрисига тўқиладиган маҳсулотнинг бир қисми акс этган намуна, смета харажатлари ҳисоб-китоблари билан  тақдим қилиниши керак.

Танлов натижаларига кўра ғолиб топилганлар Ислом цивилизацияси маркази музейида намойиш қилиниши режалаштирилаётган 25 та гилам маҳсулотига шартнома асосида буюртма оладилар.

Таклифлар 2020 йилнинг 31 мартига қадар Ислом цивилизацияси марказида (Ўзбекистон Миллий университети, Асосий ўқув биноси, ўнг қанот, 3-қават, йўлакнинг охири, 308-312 хоналар. Телефон:71 227 15 48