"Бухоро ислом цивилизацияси бешиги"


      28-29 май кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ICESCO ва IRCICA ташкилотлари ҳамкорлигида “Бухоронинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва ундаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилмоқда.

         “Бухоро – 2020 йилда Ислом олами маданияти пойтахти” йилининг дастлабки тадбири сифатида ташкил этилаётган мазкур видео-конференция ишида 20 га яқин хорижий мамлакатлар ва ўзбекистон Республикасидан жами 100 га яқин илмий-тадқиқот марказлари, академия, университет ва институтлар профессор-олимлари, халқаро  эътирофга эга мутахассислар иштирок этадилар.