Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда.


— 2018 йилдан бери Ўзбекистондаги ўзгаришларни, янги ташаббусларни ўрганган, хусусан, қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш марказининг раҳбари сифатида Ўзбекистонга бир неча бор борган инсон сифатида гувоҳлик беришим мумкинки, Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда.

 

Хусусан, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда буюк алломалар илмий меросини ўрганиш бўйича илгари сурган ташаббуслари ўта ноёб ҳодиса.

Ўзбекистон Президентининг бой илмий-маданий асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга оид ислоҳот ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар нафақат давлат, балки нодавлат муассасалар, илмий жамоатчиликнинг ҳам фаол қўллаб-қувватловига эришган.

Ўзбекистоннинг қадимий мероси, улуғ аллома ва мутафаккирларнинг ноёб асарлари дунё олимларининг диққат марказида. Улар Ўзбекистондаги ҳар бир ўзгаришни диққат билан кузатмоқда.

Шу сабабли таълимга қаратилаётган эътибор, Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар жуда ноёб ва ҳайратланарли. Буни ислом дунёсидаги вулқон сифатида баҳолаш мумкин. Биз Ислом сивизатсияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий марказлари ва Халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирдик. Ўзбекистонлик олимлар билан мулоқотимиз ҳамкорликни яна-да бойитиш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.

Сали Шоҳсуворий, Буюк Британиядаги “Ал-Фурқон” фонди директори

Manba uza.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати