Маърифат улашамиз


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасини бойитишда Марказ ходимлари ҳам ташаббус кўрсатмоқдалар.

Жумладан, «Музей ва экспонатлар илмий бўлими» бошлиғи, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев томонидан  100 дан ортиқ, «Қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини юритиш бўлими» кичик илмий ходими, филология фанлари номзоди Алимардон Ҳайитов томонидан  100 та, «Музей ва экспонатлар илмий бўлими» кичик илмий ходими Гўзал Ваҳобова томонидан 20 дан ортиқ зарур китоблар, турли даврий нашрлар Марказ кутубхонасига тақдим этилди.