Эрон Ислом Республикасига сафар


Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикасига жўнаб кетди. Сафардан кўзланган асосий мақсад Ислом цивилизацияси маркази тақдимотини ўтказиш, музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш, шунингдек бино ташқи безак ишларида тажриба алмашиш каби соҳаларида ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишдир.

9-13 март кунлари бўлиб ўтадиган сафар давомида, Эрон Ислом Республикасининг Маданият ва Исломий йўналиш вазирлиги, Эрон миллий музейи, Эрон миллий кутубхонаси, Эрон миллий хазинаси, “Гулистон сарой”, “гилам” ва “керамика” музейлари, Қум шаҳридаги Мараши Нажафи кутубхонаси, Исфахондаги Исфахон Ислом мероси музейи раҳбарияти билан учрашувлар, шунингдек йирик безак устахоналарига ташрифлар режалаштирилган.