Энг сўнгги янгиликлар


“ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН ВА ОЛҚИШЛАЙМАН”
Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов: — Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўзининг янги бир палласига кўтарилмоқда. Бунда диний-маърифий соҳалар муҳим аҳамият касб этади. Мен бу ҳамкорликнинг мустаҳкам бўлишини тилайман. ...
“ЎЗБЕКИСТОН ДУНЁ ОЛИМЛАРИНИНГ КУЧИНИ БИРЛАШТИРИШНИ МАҚБУЛ ЕЧИМ СИФАТИДА ТОПДИ”
«Ал-Фурқон» Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси, доктор Сали Шаҳсивари: — Мазкур конгрессда иштирок этиш мен учун катта шараф. Ислом цивилизацияси маркази ўз олдига қўйган мақсадининг ярмига эришди, деб ҳисоблайман. Муҳташам бино деярли қуриб битказилган. Энди эса, унинг контентини бойитиш ҳақида сўз бормоқда. Бунда Ўзбекистон дунё олимларининг кучини бирлаштиришни мақбул ечим сифатида топди. Шу боис ҳам дунё олимлари Самарқандда кенгашиб турибди ва бу жуда ажойиб.  ...
“КОНГРЕСС ҲАМКОРЛИККА ЙЎЛ ОЧДИ”
— Бугун ўзбек ва турк олимлари ўзаро ҳамкорлиги туфайли кўплаб натижаларга эришди. Ва бу натижаларнинг салмоғи юқори. Бунга эса икки мамлакат етакчиларининг дипломатик алоқалари ва дўстона муносабатлари сабаб десам адашмайман. ...
“ГЛОБАЛ АХБОРОТ МАЙДОНИДАГИ ҲАМКОРЛИГИМИЗ КУНДАН КУНГА МУСТАҲКАМЛАНИБ БОРЯПТИ”
CNN телеканали тижорий директори, конгресс ахборот ҳамкори Имран Аҳмад: — Телеканалимиз глобал ахборот майдонида ўз нуфузига эга. Кузатувчиларимизнинг эса юртингиз тарихи, бой меросига нисбатан қизиқиши баланд. Айниқса, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий каби алломалар ўтмиши доим қизиқ бўлган. Бизнинг глобал ахборот майдонидаги ҳамкорлигимиз кундан кунга мустаҳкамланиб боряпти. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган табрик эса ана шу ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади.  ...
“БУГУНГИ КОНГРЕСС ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХНИ ЎРГАНИШ ВА ОММАЛАШТИРИШГА ЖИДДИЙ КИРИШГАНИНИ БИЛДИРАДИ”
— Франция ва Ўзбекистон етакчилари ташаббуси билан бир муддат олдин Францияда ташкил этилган кўргазма икки мамлакат олимларининг мулоқот майдонини ташкил этди. Биз бу кўргазмани ўтказиш асносида ҳали ўрганилиши керак бўлган ноёб артефактлар борлигини билганмиз. Икки мамлакат ташаббуси янги кашфиётларни бошлаб берди....
“ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЗДА АЛОҲИДА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТГАН”
— Дунёнинг 54 та мамлакатида ваколатхонамиз бор. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази эса бизда алоҳида қизиқиш уйғотган. Чунки марказ жуда катта меросни ўрганишни ва оммалашттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Биласизми, бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси экани айниқса қувонарли. Чунки давлат раҳбари нафақат ислом, балки ислом медицинаси ва таълимоти, ислом санъати, иккинчи Ренессанс даври алломалари тарихи каби кўплаб ўрганилиши лозим бўлган билимлар учун имконият яратмоқда. ...