Зиёрат туризмини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик


Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида таъсис этилган Ўзбекистон туристик информация маркази директори Хамид Чаудри Махмудни қабул қилди.

Учрашув давомида Ш.Миноваровнинг 2017 йилнинг декабрь ойида Исломободга ташрифи доирасида Покистон туристик ширкатлар вакиллари учун ўтказган “Ўзбекистонга зиёрат туризми” тақдимоти, ўтказилган мулоқотлардан, соҳадаги ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи Покистонлик сайёҳлар сони уч баробарга ўсгани, шу жумладан 10 дан ортиқ туризм соҳасидаги делегациялар ташрифи бўлиб ўтгани қайд этиб ўтилди.
Покистонлик зиёратчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий, исломий обидаларга бўлган улкан қизиқиши, сайёҳларни юқори даражада қабул қилиш борасидаги Ўзбекистон потенциали эътироф этилган ҳолда, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ва Исломободдаги Ўзбекистон туристик информация маркази ўртасида ҳамкорликка оид ўзаро англашув меморандум имзоланди.