Хабар.
“Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида «Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар» республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган тарихчи, археолог, шарқшунос, музейшунос олимлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар иштирок этдилар.
Конференция қатнашчилари Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги музей концепциясини такомиллаштириш, унинг олдига қўйилган вазифаларни изчил ва сифатли бажариш мавзуларини муҳокама қилдилар. Соҳа олимлари Ислом цивилизацияси маркази илмий-тарихий концепциясини асосан маъқулладилар. Айни пайтда, ўзбек маърифатпарварлари - жадидлар, вақф, тариқатлар, исломдан олдинги давр мавзуларига кўпроқ аҳамият бериш зарурлигини таъкидладилар. Берилган таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизмати