Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ҳақида янги китоб-альбом нашр этилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига туркиялик олимлар, ноширлар ва ҳужжатли фильм ижодкорларидан иборат делегация ташриф буюрди. Метин Калкаван бошчилигидаги ушбу ташриф юртимиз маданий ва тарихий меросини ёритувчи янги китоб-альбом яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилди. Ушбу китоб-албомга Туркиянинг машҳур "Acibadem" клиникалар тармоғи ҳомийлик қилади.
Учрашув давомида лойиҳа "Ўзбекистон: меъморий ёдгорликлар тилга кирганда" дея номланишига келишиб олинди. Мамлакатимизда саккиз мингдан ортиқ тарихий ва маданий аҳамиятга эга ёдгорликлар мавжуд бўлиб, улардан 100 та энг сарасини китоб учун танлаб олишга қарор қилинди. Буларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Китоб-альбом Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликлар, уларнинг ҳозирги ҳолати ва сўнгги йилларда амалга оширилган тиклаш ишларига бағишланади. Туркиялик ҳамкорлар мазкур тўпламни Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимигача тайёрлаш ва нашр этиш режалаштирилганини таъкидлашди.
"Ўзбекистон: меъморий ёдгорликлар тилга кирганда” номли китоб-альбоми бугун бизни бир мақсад йўлида бир манзилда бирлаштирди. Янги лойиҳа орқали Ўзбекистон ҳақида янада кўп маълумотларга эга бўламиз. Бу Туркия ва Ўзбекистон маданий муносабатлари, тарихимиз ва дўстлигимизни ўзида акс эттиришга муносиб қадамдир. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлигимиз келажакда катта лойиҳалар билан давом этади. Сиз билан ҳамкорликдан мамнунмиз!", — деди TIMC гуруҳи координатори Метин Чакмакчи.
Мазкур китоб-альбом халқаро аҳамиятга эга эканлиги боис, ўзбек, турк, инглиз ва рус тилларида чоп этилиши режалаштирилган. Китоб-альбом Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган энг муҳим илмий-маданий туҳфалардан бири бўлиши кутилмоқда.