Али Қушчи: мангуликнинг беш асри


Буюк аждодларимиз

Мамлакатимиз тарихининг турли даврларида жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган. Айниқса, буюк аждодларимиз томонидан яратилган тенгсиз маданий мерос намуналари инсоният тарихида ўчмас из қолдирган. Бу илмий, тарихий ва бадиий асарлар бугун дунёнинг турли нуқталарида, хориж тўпламлари, жамғармалари, кутубхона ва музейларида сақланмоқда.

Бугун барча соҳалар қатори илм-фан, таълим ва маданиятга, хусусан, маданий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда 2017 йилда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказини барпо этишга киришилди. Айни пайтда пойтахтимизнинг тарихий мавзесида марказнинг муҳташам биноси қад ростламоқда. 

Ушбу марказ Ўзбекистон заминидаги қадимий цивилизациялар, аждодларимизнинг бой ва бетакрор мероси, жаҳон тамаддунига қўшган муносиб ҳиссасини кўрсатадиган йирик платформага айланиши кутилмоқда. Бу ерда тарихимиз ва маданиятимизга боғлиқ илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, марказимиз эшиклари биз билан ҳамкорликда ишлашни истаган хорижлик олимлар ва тадқиқотчилар учун ҳамиша очиқ бўлади. 

Айни пайтда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, буюк аждодларимиз яра тиб қолдирган илмий ва ижодий асарларни тадқиқ этиш, уларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини аниқлаш мақсадида марказимиз томонидан қатор тадқиқотлар қилинмоқда, маҳаллий ва хорижлик олим лар иштирокида илмий анжуманлар ўтказиляпти. Шу билан бирга, марказ олимлари хорижда ўтаётган турли конференцияларга ҳам тез-тез таклиф этилаётир. 

Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Туркия Фанлар академияси ва бир қанча олий ўқув юртлари ташаббуси билан Истанбулда буюк арбоб ва олим Али Қушчи вафотининг 550 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Туркия фанлар академияси президенти Музаффар Шекернинг таклифига биноан бир гуруҳ ўзбекистонлик олимлар сафида мазкур конференцияда иштирок этдик.

Фирдавс Абдухолиқов,

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2024 йил 26 ноябрь, 240-сон

Газетани юклаб олиш учун