ТАБРИК


Азиз ва муҳтарам устозлар, мураббийлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси юртимиздаги барча  ўқитувчи ва мураббийларни, фахрийларни қутлуғ касб байрамлари  билан муборакбод этади.

Эл – юрт фаровонлиги, ёш авлодни муносиб таълим – тарбия қилиш ҳамда уларнинг онгига Ватанга, Юртга садоқат туйғуларини шакллантириш борасидаги   заҳматли ва фидоий фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.   

Хонадонларингиз тинч, осуда ва  тўла - тўкис  бўлсин.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

жамоаси