Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази танлов эьлон қилади


Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар! Ушбу суратда кўрсатилган Қуёш соати, Худо хоҳласа, Ислом цивилизацияси маркази ҳовлисига ўрнатилади. Юртдошларимиз орасида ушбу соатнинг ташқи кўриниши, материали, техник чизмаси бўйича таклиф беришни истовчиларни кўрик танловга таклиф қиламиз.Қуёш соати ўрнатиладиган томонда бино фасадининг узунлиги 115 метрни ташкил қилади.
Саволлар ва таклифлар билан қуйидаги манзил ва телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Миллий университети, асосий бино, з-қават, 307-313 хоналар; телефонлар: 90 355 55 06 ва 94 617 46 57. Шу рақамларда телеграм орқали ҳам боғланиш мумкин. Биргаликда тарих яратишга таклиф қиламиз!