Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига матбуот котиби тайинланди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига матбуот котиби тайинланди.

Олимов Фаррухбек Султонмуродович марказнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи – матбуот котиби этиб тайинланди. У кўп йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar”, “Dunyo bo‘ylab” телеканалларида бош муҳаррир сифатида фаолият юритган. Тайинловга қадар филология фанлари доктори (DSc) Фаррухбек Олимов Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган.  Унинг “Миллий сўз”, “Тамаддун”, “Навоий наздида комил инсон”, “Алишер Навоий маноқиб-ҳолотларида бадиий-публицистик маҳорат” китоблари чоп этилган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.