Ислом цивилизациясидаги буюк юксалишга замонавий назар
Ислом цивилизацияси марказида “Биринчи Ренессанс даври” бўлими экспозициясини мазмунан бойитиш, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва уларни илмий-амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш мақсадида таниқли олимлар, тадқиқотчилар, мутахассислар ва дизайнерлар иштирокида навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди.