Академик Азамат Зиё: Тарихни кўриш эмас, англаш муҳим!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейини бойитиш борасида ишчи гуруҳлар, олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий инновацион лойиҳаларга бир қатор таклифлар берди.