Имом Бухорий инновацион музейи қандай кўринишда бўлади?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда улуғ муҳаддис олим Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш, у киши мангу ором топган масканни обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари ҳар гал Самарқандга ташрифи чоғида ушбу табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар бериб келмоқда.