Ёш шарқшуносларнинг Академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII халқаро конференцияси


Ёш шарқшуносларнинг Академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII халқаро конференцияси

Мавзу: “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари”, 2022 йил 4-5 август

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорликда 2022 йил 4-5 августда Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII анъанавий халқаро конференциясини “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзуида бўлиб ўтди.

     Конференцияда марказ илмий ходимлари Ph.DА. Муротов, Ph.D Х.Хамидов, А. Ғофуров,  И. Бахромовлар  ноёб қўлёзма ва тошбосма меросни сақлаш ва тадқиқ қилишга оид долзарб мавзуларда маърузалар билан иштирок этишди.