АЖДОДЛАР МEРОСИ - ИБРАТ ВА ТАРБИЯ МАНБАИ


 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Хоразм вилояти Урганч тумани (11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида) ва Хива шаҳрида (Огаҳий ижод мактабида) 2023 йил 31 июль, 1 август кунлари «Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Мазкур тадбирда Урганч туманининг «Шодлик», «Арбоблар», «Бўстон», «Ёшлик», «Мевазор», «Олтинкўл», Хива шаҳрининг «Янги», «Ичан қалъа», «Қумясқа», «Каптархона», “Калта минор”, «Шихлар», «Қибла Тозабоғ», «Мевастон», «Лолазор», «Қиёт», «Янги ҳаёт», «Гулирайҳон», «Гулистон», «Бинокор», «Гулшан 2», «Дўстлик», «Газчи», «Гиламчи» маҳаллаларидан 200 га яқин маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар иштирок этишди. Давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими ф.ф.б.ф.д (PhD) Анвар Матниязов томонидан «Муҳаммад ал-Хоразмий», «Абу Райҳон Беруний мероси дунё олимлари нигоҳида»; шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Иззатбек Ибрагимов томонидан “Аждодлар илмий-маънавий меросининг  Ислом цивилизацияси тарихи музейида ёритилиши” мавзуларида маъруза қилинди. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ўктам Давлетов томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган шеърлар йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Давра суҳбатлари кўтаринки руҳда савол ва жавоб тарзида бўлиб ўтди. Маҳаллаларга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан чоп этилган даврий журналлар тақдим қилинди.