Янги қимматбаҳо манбаъ топилди:


Янги қимматбаҳо манбаъ топилди:

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Ғофуров ҳозиргача фанга номаълум бўлган XIV асрга оид қўлёзмани аниқлади. Қўлёзма Мовароуннаҳр уламолари луғати, деб аталади. Унда ҳадис ривояти анъанасида Мовароуннаҳр олимларининг силсиласи берилган.Масалан: Закара ал-Қози ал-Имом Абулҳасан Алий ибн Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Касбавий ақома би Бухоро. Қола А Ҳ аш-Шайх ал-Имом ал-Хатиб Абу Муҳаммад Исҳоқ иб Муҳаммад ан-Навҳий А Ҳ ал-Қозий ҳаза би Бухоро саната хамсин ва хамсина ва арбаъа миатин А Ҳ Абул Ҳасан Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Анбаса ал-Бузчоний Ҳ Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий ибн Дуҳайм аш-Шайбоний бил-Кўфата Ҳ Абу ИсҳоқИброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ал-Аъбисий ал-Қассор саната иҳдо б сабъийна ва миатайни А Ҳ Вакеъ ибн ал-Жароҳий аън ал-Аъмаш аън Аби Солиҳ аън Аби Ҳурайрата қола қала Расулуллоҳ (сав) ло яқулу аҳадукум лиабдиҳи абдий ва лекин лияқул фатоя вало яқулул абду лисаййидиҳи мавлоя ва лекин лияқул саййидий. Таржимаси: Айтиб ўтди ал-Қози ал-Имом Абулҳасан Алий ибн Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Касбавий Бухорода яшаган,айтди“А Ҳ”1 аш-Шайх ал-Имом ал-Хатиб Абу Муҳаммад Исҳоқ иб Муҳаммад ан-Навҳий “А Ҳ” ал-Қозий бу Бухорода 455ҳ йил,“А Ҳ” Абул Ҳасан Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Анбаса ал-Бузчоний,“Ҳ” Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий ибн Дуҳайм аш-Шайбоний Кўфада,“Ҳ” Абу ИсҳоқИброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ал-Аъбисий ал-Қассор 271ҳ йил, “А Ҳ” Вакеъ ибн ал-Жароҳийдан,у ал-Аъмашдан у Абу Солиҳдан у Абу Ҳурайрадан у айтди, Расулуллоҳ (сав) дедилар: "Ҳеч ким ўз қулини менинг қулим демасин, балки хизматчим, деб айтсин, биронта қул ҳам ўз хўжасини Эгам демасин, балки хўжайиним десин". Кўриниб турибдики, ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айрим сўз ва атамаларни билмай айтиб қўйиб, Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарганлар. Ровийлардан 3 нафари Мовароуннаҳлик экани ҳам аниқ бўлиб турибди. Мутахассислар қўлёзмани ўрганишга киришдилар.