Шарқ илмий мероси: Буюк ўзбек алломаларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси


Илм-фан тарихи инсоният тараққиётига беқиёс таъсир кўрсатган олимлар номлари билан бойитилган. Уларнинг математикa, астрономия, география ва тиббиёт соҳаларидаги кашфиётлари ҳозирги замон технологиялари ва илмий ютуқларининг асосига айланган. CNN ўз мақолаларида ана шу буюк мутафаккирларнинг бой мероси ва уларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Мухаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али Ибн Сино каби афсонавий олимлар асарлари авлодларга илҳом манбаи бўлиб келмоқда.

Муҳаммад Хоразмий, кенг маънода алгебранинг отаси сифатида танилган, замонавий математиканинг асосларини яратган (https://www.cnn.com/sponsor/edition/cisc/uzbekistan-the-scholar-of-modern-numbers). CNN мақолаларида шундай дейилади: 

"Хоразмий – ўзбек олимлари орасида ажойиб иқтидор эгаси бўлиб, замонавий математиканинг пойдеворини қурди". 

Унинг машҳур "Ал-Китоб ал-Мухтасар фи Ҳисаб ал-Жабр ва ал-Мукабала" асари биз ҳар куни фойдаланилаётган технологияларни ривожлантиришга замин яратган.

Аҳмад Фарғоний эса астрономия, математика ва география соҳаларида улкан ютуқларга эришиб, илм-фан тарихи ва ислом цивилизациясида чуқур из қолдирган (https://edition.cnn.com/sponsor/edition/cisc/uzbekistan-the-man-who-unveiled-the-secrets-of-the-cosmos). 

"Ўрта асрлардаги ўзбек олими Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний, Европа оламида Альфраганус номи билан танилган, астрономия ва математика ривожига улкан ҳисса қўшган", дейилади CNN мақоласида.

Абу Райҳон Беруний ҳам жуда муҳим тарихий шахс ҳисобланади. Унинг Ернинг айланиши ва унинг диаметрларини ўлчашга оид кашфиётлари илм учун асос бўлиб қолган (https://edition.cnn.com/sponsor/edition/cisc/uzbekistan-the-man-who-measured-the-world). 

"Абу Райҳон Беруний – буюк ўзбек олимларидан бири бўлиб, унинг кашфиётлари антиқа мерос ва замонавий илм ўртасида кўприк вазифасини бажарган", дея фикр билдирган нашр ўз мақоласида.

Абу Али Ибн Синонинг ҳам инсоният тараққиётида ҳиссаси жуда катта. Ғарбда Авиценна номи билан машҳур бўлган бу олимнинг "Тиб қонунлари" асари асрлар давомида тиббиётнинг асосий қўлланмаси сифатида хизмат қилган (https://edition.cnn.com/sponsor/edition/cisc/uzbekistan-the-father-of-medicine). CNN аллома ҳақида қуйидагича изоҳ берган:

"Бу ўзбек олими инсониятга абадий асар – "Тиб қонунлари"ни туҳфа этди".

Буюк алломаларимизнинг бу каби мероси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази орқали кенг ёритиб келинмоқда. 

Аҳмад Фарғоний, Мухаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али Ибн Синонинг мероси CNN мақолаларида таъкидланиши Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фан ва маданияти ривожидаги аҳамиятли ўрнини яна бир бор намоён этади.