Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида муассаса Илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида муассаса Илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ИЦМ жамоасининг 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган илмий-тадқиқот ва нашр фаолияти натижалари муҳокама қилинди.
Марказ илмий-бўлимлари раҳбарлари ташкилот илмий-тарихий концепциясининг амалга оширилиши, Ислом меросини асраш ва тарғиб қилиш, Илмий кутубхона фондини яратиш, қўлёзмалари фондидан таржима учун танлаб олинган ўн бешта асарни таржима ва чоп этиш ҳолати, мустақил илмий-тадқиқотчиларнинг диссертация тадқиқотлари йўналишлари бўйича ҳисобот бердилар.
Йиғилиш профессор З.Мунавваров бошчилигидаги ижодий гуруҳ тайёрлаган “Марказий Осиё олимларининг 1001 кашфиёти” кўп жилдли китоб-альбомнинг биринчи жилдини нашрга тавсия этди. Грант лойиҳаларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.