Ноёб қўлёзмалар Давлат реестрининг 2-жилди нашр этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги 126-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан мамлакатимизда сақланаётган ноёб қўлёзмалар Давлат реестрини тузиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Биз юртдошларимизни Ноёб қўлёзмалар Давлат реестрининг 2-жилди нашр этилганини мамнуният билан хабардор қиламиз.

Шунингдек, 2022 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 498-сон Қарори билан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Миллатимизнинг бебаҳо бойлиги - ноёб қўлёзма манбаларни келажак авлодларга безавол етказиш мақсадида биз барча муассасалар ва ҳамюртларимизни ҳамкорликка чақирамиз.