Меморандум имзоланди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк алломалар сиймосини яратиш лойиҳалари ва уларни халқаро даражада оммалаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида лойиҳалар тақдимоти ҳамда ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан яратилган 30 та ижодий иш хорижий ва ўзбекистонлик олимлар, санъатшунослар, Кенгайтирилган илмий кенгаш аъзолари, халқаро экспертлар ҳукмига ҳавола этилди.
Тақдимот доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Н.Усмонова,
ЎзА