Euronews'да ўзбек ипакчилик санъати ҳақида мақола чоп этилди


Дунёга машҳур Euronews интернет нашрида Ўзбекистоннинг ипакчилик санъати, унинг ноёб техникаси ва тарихи билан таништирувчи "Unraveling the art of silk production in Uzbekistan" номли мақола чоп этилди.

Мақолада асрлар давомида мамлакатнинг ташриф қоғозларидан бири бўлиб келган ўзбек ипакчилиги негизида ётган жараёнлар ҳақида батафсил маълумот берилади. Нашр ипак қурти етиштиришдан тортиб, тайёр матолар яратишгача бўлган анъанавий усуллар ёрдамида ипак қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида сўз юритади. Бу мураккаб санъат авлоддан-авлодга ўтиб, муҳим маданий ва иқтисодий аҳамиятини сақлаб қолган.

Европанинг 24 соатлик мазкур нуфузли ахборот сайтида мазкур мақоланинг эълон қилиниши Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ижобий имижини мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги қадам бўлди.