Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди


     2022 йил 23 март куни Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.

        Марказ директори Ш.Миноваров сўнгги йилларда мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот берди. Хусусан, Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалари, амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар билан таништирилди.

     Ўз навбатида Б. Йилдирим Туркий давлатлар умумий мероси бўлган Ислом дини ва маданиятини сақлаш, тадқиқ қилиш ҳамда кейинги авлодларга безавол ҳолда етказиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

     Туркий халқларнинг тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, ёшлар онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш, этник маданий анъаналарни асраб-авайлаш, маданият соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими