Онлайн мулоқот


   2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ташаббуси билан Бухородаги Етти Пир авлиёлари илмий меросини ўрганиш бўйича “Маърифат ва ибрат тимсоллари” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.  Унда 50 дан ортиқ олимлар, соҳа ходимлари ва илмий тадқиқотчилар иштирок этишди.

   Анжуман ишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Ф.Муҳаммадиев “Нақшбандия  тасаввуфий таълимотининг ислом цивилизацияси ривожидаги ўрни” мавзуcидаги маърузаси билан иштирок этди. 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати