МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТДАГИ МИНОР МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР


​МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТДАГИ “МИНОР” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Шу йил 7 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш учун Тошкент шаҳрида жойлашган “Минор” жоме масжидига ташриф буюрадилар. 

Маълумот учун, Минор – Ўзбекистон пойтахти азим Тошкентдаги масжид. Анҳор бўйида жойлашган мазкур жоме йилдан-йилга ободонлашиб бораётган соҳил ҳуснига янги чирой бағишлаб турибди. Масжид биноси анъанавий Шарқ ва ўзбек меъморчилиги усулида қурилган: масжиднинг бош биноси – кенг хонақоҳ, иккита пештоқ, баландлиги 38 метр бўлган иккита минора қад кўтарган. 

Масжид ҳовлисининг икки томонида миллий ёғоч ўймакорлиги услубларида безатилган устунли айвонлар бунёд этилган. Масжид интерьери нақш услубида безатилган, меҳроби Қуръони карим оятлари билан зийнатланган. 

Муфтий ҳазратлари ташрифлари ва жума суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати