Жаннат Исмоилова “Янги йилда янада фаол бўламиз”
— 2024 йил бизга кўп ютуқлар ва омад келтирувчи йил бўлди, десам муболаға бўлмайди.
Шу жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан бир қатор ишлар қилдик. Ўйлайманки, келаётган 2025 йилда ҳам Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан халқимиз ва миллатимиз равнақи йўлида барокатли лойиҳаларни амалга оширамиз.
Марказ олдига юксак марраларни забт этишни кўзлаган. Бу ишларни амалга оширишда жамоага омад тилайман. Шунингдек, маърифат йўлида биз олимлар доим елкадош бўлишга шаймиз.
Янги 2025 йилда ҳар бир ватандошимизга янги марраларни забт этишига, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида улкан зафарларни қўлга киритишига тилакдошман. Гўзал ва бетакрор юртимиз, тинч-осойишта, олижаноб ва бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин! Янги йил барчага муборак бўлсин!
Жаннат Исмоилова, тарих фанлари доктори, профессор