"Файзул-Фурқон" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун "Ҳилол нашр" нашриётида Қуръони карим маъноларининг изоҳли таржимаси — «Файзул-Фурқон» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда фахрий профессор Мирзо Кенжабек, Имом Бухорий номидаги Ислом институти кафедра мудири Жаҳонгир Неъматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Абдуҳаким Орипов ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов қатнашди.

Таржимага туркиялик профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.

Таъкидланишича, “Файзул-Фурқон” ўзбек тилидаги еттинчи тўлиқ таржимадир. “Файзул-Фурқон” таржимаси нашрига анча олдин рухсат берилган бўлса-да, моҳир таржимон Мирзо Кенжабек таржимани тобора такомиллаштириш мақсадида уни кўп нусхада чоп этишга шошилмаган. Таржимоннинг ёзишича, ушбу таржима 2009 йил 19 март куни ниҳоясига етган, сўнгги таҳрири эса 2021 йил 6 апрелда тугалланган.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати