ЭЪЛОН


   Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойига қадар давом этадиган “ЗАРАФШОН  ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” мавзуси доирасида бир қатор режалаштирилган онлайн-семинарларга таклиф этамиз.

   Навбатдаги Семинар 2021 йил 2 март, Ўзбекистон вақти билан соат 17:00да бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори   Илҳом Бекмирзаев “XI-XIII асрларда Бухоронинг ижтимоий ва маданий ҳаётида Бану Моза (Оли Моза) фақиҳларининг тутган ўрни” мавзуида маъруза қилади.

Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори:  525 843 6902
Парол: 12345