Берлин давлат кутубхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди


     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ф. Ҳалимов Германияга хизмат сафари жараёнида Берлин давлат кутубхонасида бўлди. Кутубхона раҳбарияти ва илмий ходимларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида батафсил ахборот берилди. Учрашувда Берлин давлат кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими бошлиғи Кристоф Рауҳ кутубхонада 10 мингдан ортиқ араб, 3 мингга яқин форс ҳамда 200 юзга яқин туркий тилда битилган манбалар сақланаётганини маълум қилди. Кутубхона томонидан кўплаб манбалар рақамлаштирилиб, очиқ электрон платформаларга жойланганини таъкидлади.


 

     Учрашув давомида, чиғатой туркийсида битилган манбалар асл нусхалари билан таништирилиб, Марказ фонди учун Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асарларининг электрон нусхалари тақдим қилинди. Кристоф Рауҳ ислом дунёсига тегишли кўплаб манбаларни тадқиқ этиш ҳамда каталоглаштиришга эҳтиёж мавжудлигини билдириб, Марказ билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдирди.