Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида креатив роликлар тайёрланади
Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида креатив роликлар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилади. Ушбу медиа-лойиҳалар бутун дунёга Ўзбекистоннинг таниқли тарихий шахслари, кашфиётлари, замонавий илм-фан ва техниканинг асосига айланган ўзбек олимлари, файласуфлар ва мутафаккирлар ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Унда Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, профессор Баҳром Абдуҳалимов ва Ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этди.
Мазкур роликларда буюк алломалар меросини глобал даражада тақдим этиш учун дунё юлдузларининг ҳикоячи сифатида иштирок этиши режалаштирилган. Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Бен Кингсли, Анжелина Жоли шулар жумласидандир. Шу билан бирга сунъий интеллект (СИ) ёрдамида портретлар яратиш имконияти, электрон форматда “Live library” ташкил этиш ва лойиҳалар намунаси кўриб чиқилди.
Шунингдек, муҳокамада Марказ экспозициясини ташкил этиш учун олиб борилаётган ишлар, хориж музейлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг босқичи, экспозициядан ўрин оладиган роликлар, электрон материаллар, кўргазмалар тайёрлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, йўналишлар бўйича иш режасини тузиш, "Outdoor Factory" компанияси билан олиб борилаётган ишлар босқичи, “Вақт девори” ва бошқа лойиҳалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
