Марказ экспозициясида Амир Темур ва жадидлар сиймоси жонлантирилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ва музей экспозициясига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

 

Онлайн тарзда ўтган учрашувда Марказ директорининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось ва бошқалар Марказни илмий-инновацион лойиҳалар билан бойитишга қаратилган 800 дан ортиқ лойиҳа доирасида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтди.  

 

Йиғилишда маълум қилинишича, айни кунда Марказ экспозицияси учун Амир Темур ва жадидлар сиймоси жонлантирилиб, уларни сўзлатиш ва ҳаракатга келтирадиган махсус дастур устида иш олиб борилмоқда. Бунда суньий интеллект (СИ) имкониятларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.  

 

Маълумот учун, Марказ ва Вазирлик ҳамкорлигида экспозицияга виртуал 3D ташриф дастури, VR технология ва 360 градусли ташриф дастури тайёрланади. Шунингдек, Марказ веб-сайтлари ва платформалари такомиллаштирилиши, бинода замонавий ахборот технологияларини жорий этилиши таъминланади.