Амир Темур шахматининг бугунги шахматдан нима фарқи бор?
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг шахмати ҳақида илк тарихий манбалар асосида макет яратилади.
Азизжон Шарипов, Темурийлар тарихи музейи бўлим бошлиғи:
— Хусусан, Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома" асари ҳамда араб тарихчиси ибн Арабшоҳнинг "Ажоиб ул-мақдур фи ахбори Темур" ("Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари") ва "Тарихи Темур" номли асарларида бу ноёб шахмат тури ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Ибн Арабшоҳ ушбу шахматни "Шатранжи кабир" – яъни "Катта шахмат" деб атайди.
Амир Темур шахмати оддий 32 дона эмас, 11 хил фигурадан иборат бўлган. Анъанавий фигура ва пиёдалар қаторида унга туя, даббоба, катапульта каби ҳарбий ва стратегик кучларни ифода этувчи махсус доналар ҳам қўшилган. Бу эса ўйиннинг фақат ақлни эмас, балки ҳарбий-тактик фикрлашни ҳам шакллантиришга қаратилганини кўрсатади. Бугунги шахмат билан таққослаганда, Амир Темур шахматининг кўлами, мазмуни ва ғоявий асослари янада кенгроқ, мураккаброқ ва давр руҳига мос бўлган. Бу эса Темурийлар даврида интеллектуал ўйинларга бўлган ёндашув даражасини акс эттиради.
Ҳозирги кунда Франциянинг Миллий кутубхонасида Амир Темур шахматига оид қўлёзма парчалари сақланмоқда. Уларнинг факсимиле (нусха)лари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилиши кутилмоқда. Ушбу асосда шахматнинг илк кўринишини тиклаш ва уни маданий мерос сифатида тақдим этиш мақсад қилинмоқда.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
